Translate

среда, 3 сентября 2014 г.

Ёғ-Мой ишлаб чиқариш корхоналарида энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш методларини ишлаб чиқиш орқали энергия самарадорликка эришиш.


С.Х. Қурбонов
ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти
Энергия ва ресурс тежамкорлик технологияларини ва техник ускуналарини ишлаб чиқиш, ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш – энергия истеъмолчиларининг асосий курсаткичларини бахоловчи катталиклардир. Уларнинг асосида энергия тежамкор усулларни танлаш ва ишлаб чиқаришда энергетик кўрсаткичларни оптималлаш яратилади.
Ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарида энергия истеъмолини юқори даражада тахлил қилинганда энергия тежамкорликка эришиш имкониятларини қуйидагиларда кўриш мумкин: ишлаб чиқаришни ўзида ва ускуналарни эксплуатация қилиш орқали ҳамда ишлаб чиқаришни технологик жараёнларида ва энергия таъминоти тизимида.
Изланишлар сохаси энергия истеъмолчи умумий иш режимларига боғлиқ холда корхоналарда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хисобга олиниши, технологик жараёнларни ўзига хос хусусиятлари ва ишлаб чиқариш тузилиши қуйидаги масалаларни ечимига таянади.
Илмий техник масалани мазмуни шундан иборатки, ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарида энергия тежамкорликка эришиш масалаларини ечишда қисман тахлил қилиш ва турли хил энергия ресурсларини (электр ва иссиқлик энергияси, сиқилган хаво, азот, сув ва бошқалар) ишлатишни комплекс ўрганиш ушбу ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турли хил энергия ресурсларини самарали фойдаланиш масалаларини ечиш методларини ишлаб чиқиш.
Энергия ва ресурс тежамкорлик технологияларини ишлаб чиқишни асосий ва зарур кўрсаткичларидан бири, ёқилғи энергетик манбаларидан самарали фойдаланиш хамда энергия истеъмол қилаётган истеъмолчини энергетик кўрсаткичларига тўғри бахо бера олишдир.

Мавжуд методларни тахлил қилиш ва ўрганиш жараёнида энергия истеъмолчи ускуналар, технологик линия ва жараёнларда электр энергиясидан самарали фойдаланишни асосий кўриниши қуйидаги катталикларга тасир қилади: ускуналарни солиштирма электр истеъмолини пасайиши, ишлаб чиқариш комплексларини электр истеъмолини энергия тежамкор режимларни ишлаб чиқиш асосида актив ва реактив қувватларни назорат қилиш ва бу орқали электр энергия исрофларини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнинига замонавий технологик ускуналар киритиш ва турли энергия тежамкор режимлар орқали мукаммаллаштириш орқали энергия тизимларида қувват етишмовчилиги олдини олишдир. Ушбуларни амалга ошириш учун асосий ёғ-мой саноат корхоналарида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий