Translate

среда, 21 августа 2013 г.

РЕАКТИВ ҚУВВАТНИ КОМПЕНСАЦИЯЛАШ

ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ  КОРХОНАЛАРИДА  РЕАКТИВ  ҚУВВАТНИ КОМПЕНСАЦИЯЛАШ  ҲИСОБИГА  ЭЛЕКТР  ЭНЕРГИЯДАН  САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

  Қурбанов С.Х.

Ҳозирги кунда саноат корхоналарида ўзгарувчан электр ток тармоғининг асосий юкламаси (нагрузка) маълум  индуктивликка  эга бўлган асинхрон электр моторлари ва тақсимловчи трансформаторлардир. 
            Бу ускуналарнинг  ишлаш жараёнида электр юритувчи куч (ЭЮК) ўзиндукция ҳисобига реактив қувватни юзага келтиради ва бу қувват электр тармоғи бўйлаб ток манбаидан юклама томонига ёки тескари томонга тебранма харакатда бўлади. Реактив қувватнинг асосий хусусияти- электр ток тармоғида ток фазасини кучланиш фазасига нисбатан маълум даражада силжитади. Оқибатда электр тармоғида қуйидаги салбий  ҳолатлар юзага  келади:
·        трансформаторларга ва электростанцияга қўшимча юклама;
·        узатувчи симларнинг меъёрдан ортиқ қизиши;
·        электр энергияси исрофининг ошиши;
·        кучланишнинг маълум даражада пасайиши.